Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония яқинида АҚШнинг икки ҳарбий самолёти тўқнашиб кетди
АҚШнинг F/A-18 қирувчи ва КС-130 ёнилғи қуювчи транспорт самолётлари 6 декабрга ўтар кечаси Япония соҳиллари яқинида тўқнашиб кетди. Бу ҳақда АҚШ денгиз пиёда қўшинлари корпуси маълум қилди.
Воқеа маҳаллий вақт билан соат 2.00да содир бўлган. Иккала самолёт ҳам Ивакуни базасидан ҳавога кўтарилиб, ўқув машғулоти ўтказаётган бўлган.
CBS телеканали мухбирининг твиттерда маълум қилишича, KC-130 бортида 5 киши, F/A-18’да 2 учувчи бўлган.
Самолётларнинг қулаш жойига Япония денгиздаги хавфсизлик хизматининг 6 та кемаси ва битта патруль самолёти йўл олган.
Таъкидланишича, бир ҳарбий япон қутқарувчилари томонидан қутқариб олинган. Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.
Мавзуга оид
11:07
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
20:35 / 09.07.2026
АҚШ–Эрон эскалацияси сулҳ тугаганини англатадими?
10:20 / 09.07.2026
АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди. Эронда 3 киши ҳалок бўлди
18:19 / 08.07.2026