14:18 / 06.12.2018
6701

Хитой АҚШ билан савдо битими қачон имзоланишини маълум қилди

Фото: AP

Хитой Тижорат вазирлиги вакили Гао Фэннинг ишонч билдиришича, келгуси 90 кун ичида Қўшма Штатлар билан савдо битимига эришилади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, томонлар савдо масалалари бўйича муҳим келишувга эришиб бўлди.

«Кейинги 90 кун ичида Хитой ва Америка Қўшма Штатлари ўз олдига барча қўшимча божларни бекор қилиш каби якуний мақсадни қўймоқда», - деди Фэн.

Унинг қўшимча қилишича, ҳозирги вақтда Хитой ва АҚШ делегациялари муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой ва АҚШнинг савдо сулҳи фақат сиёсий танаффусни англатиши хабар берилганди.

The New York Times газетасининг ёзишича, АҚШ президенти Дональд Трамп ва ХХР раиси Си Цзиньпин ўртасида Аргентинадаги G20 саммитида эришилган келишув - савдо урушини тўхтатиш ва шартнома тузишга уриниб кўриш - афтидан, Тинч океанининг ҳар икки томонига иқтисодий зиён пайдо бўла бошлагач, икки етакчига сиёсий танаффус тақдим этишга қаратилган.

Top