13:55 / 06.12.2018
8687

«Менинг армиям – менинг фахрим!» ижодий ишлар кўрик-танлови бошланди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан «Менинг армиям – менинг фахрим!» ижодий ишлар кўрик-танловига старт берилди.

Ижодий ишлар 2019 йилнинг 5 январигача Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар давлат музейига тегишли маълумотлар билан юборилиши лозим.

Кўрик-танловда иштирок этиш учун профессионал ва ҳаваскор йўналишларда ҳарбий ватанпарварлик мавзусидаги қуйидаги номинациялар бўйича ишлар қабул қилинади:

— фотосурат, фотоколлаж;

— тасвирий санъат, графика, миниатюра;

— кўргазмали-тарғибот воситалари (плакат, баннер, флайер).

Танловга тақдим этилган ва дастлабки саралашдан ўтган ҳар бир иш белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.

Танлов қатнашчилари ўз асарларини “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар давлат музейига 100170, Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек хиёбони, 98” манзили бўйича «танловга» деган белги билан йўллашлари мумкин.

Юборилган ишлар номинациялар бўйича қуйидаги тартибда баҳоланади:

• биринчи ўринни эгаллаган ғолиблар энг кам ойлик иш ҳақининг10 баробари миқдорида пул мукофоти ва биринчи даражали диплом билан тақдирланади;

• иккинчи ўринни эгаллаган ғолиблар энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдорида пул мукофоти ва иккинчи даражали диплом билан тақдирланади;

• учинчи ўринни эгаллаган ғолиблар энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баробари миқдорида пул мукофоти ва учинчи даражали диплом билан тақдирланади.

Танлов ғолиблари ва совриндорларини тақдирлаш маросими Тошкент фотосуратлар уйида 14 январь — «Ватан ҳимоячилари куни» арафасида ўтказилади.

Мурожаат учун телефонлар: (71) 269-89-29, (71) 269-89-32.

Top