Спорт | 22:15 / 07.12.2018
3330
1 дақиқада ўқилади

Суперлигада ноябрь ойининг энг яхшилари аниқланди

Суперлигада ноябрь ойининг энг яхши футболчиси, мураббийи ва дарвозабони маълум бўлди.

ПФЛ сайтида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, «Локомотив» жамоаси посбони Игнатий Нестеров энг кўп очко тўплаб, ўтган ойнинг энг яхши дарвозабони бўлди. 

Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси устози Андрей Фёдоров ўтган ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Унинг қўли остида клуб 5та ўйин ўтказиб, 4та ғалаба ва 1та дуранг қайд этди.

Ноябрь ойининг энг яхши футболчисини аниқлаш мақсадида ташкил этилган сўровномада «Пахтакор» аъзоси бразилиялик Тиаго Безерра энг кўп очко жамғаришга муваффақ бўлди. У ўтган ойда 5та ўйинда майдонга тушиб, 6 марта рақиблари дарвозасини ишғол этишга эришди. Безерра сўровномада Марат Бикмаевни кичик фарқ билан ортда қолдирди.

Мавзуга оид