Жаҳон | 10:34 / 07.12.2018
13827
2 дақиқада ўқилади

Украина Керч бўғозидан фойдаланишни давом эттирмоқчи

Фото: РИА Новости / Алексей Мальгавко

Украина мудофаа вазири Степан Полторакнинг маълум қилишича, агар зарур бўлса, мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари (ҲДК) Керч бўғозидан ҳаракатланишни давом эттириш ниятида. Бу ҳақда у «Прямой» телеканалидаги «Эхо Украини» дастури эфирида баёнот берди.

Вазирнинг таъкидлашича, «ҳозирги вақтда» Украина кемалари Керч бўғозида ҳаракатланмаяпти.

«Аммо биз тўхтатмаймиз, ротацияни, имкониятларимизни мустаҳкамлаб боришда давом этамиз», - дея таъкидлаб ўтди Полторак.

Унинг хулоса қилишича, Украина томони барча халқаро нормаларни инобатга олган ҳолда, бўғоздан фойдаланишни давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Пётр Порошенко нима учун Украина кемалари Керч бўғозини кесиб ўтганини айтганди.

Унинг сўзларига кўра, кемалар ушбу йўлдан шу сабабдан кетганки, агар улар қуруқликдан олиб ўтилганида, бу Керч бўғози Россияга тегишли эканини тан олишни англатган бўларди. Президентнинг қўшимча қилишича, бу «руслар истилоси» тан олинишини ҳам билдирарди.

Мавзуга оид