Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззах аккумулятор заводини хусусийлаштириш бошланди
Фото: uzavtosanoat.uz
Жиззах аккумулятор заводининг акциялари «Тошкент» Республика фонд биржасида сотила бошланди.
Сотувга бир акция учун 1012 сўмлик номинал қиймат билан 74,5 млн акция қўйилди.
Июнь ойида президент Шавкат Мирзиёев корхонани янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида қарор имзолади. Чоралар ичида хорижий инвесторларга устав фондидаги назорат тўпламини сотиш ҳам бор.
Хусусан, «Ўзавтосаноат» давлат компаниясига тегишли бўлган завод акцияларининг 51,78 фоизи белгиланган тартибда хорижликларга сотилади. Шу муносабат билан компанияга тўпламнинг бозор нархини аниқлаш ва уни биржа савдоларига қўйиш топшириғи берилганди, айнан шу ҳозир юз беряпти.
Бу ҳукумат йирик корхоналарни акцияларини биржада сотиш ҳисобидан соғломлаштиришга қарор қилаётган биринчи ҳолат эмас - январь бошида Хитойнинг Xuzhou Construction Machinery Co.Ltd компанияси «Урганч экскаватор» заводи акциялари 51 фоизини сотиб олиши маълум бўлди. Май ойида акциялар чиқарилди.
Жиззах аккумулятор заводи Energy, Atlant, Classic, Hoppenergy савдо белгилари остида аккумулятор батареялари ҳамда бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқаради.
Мавзуга оид
08:39
Жиззахда кластер фермерларни “ютиб юборяпти” - ҳисоб ҳозирча 195:0
18:06 / 17.03.2026
Жиззах ва Андижонда ЙПХ ходимлари қўлга олинди
17:47 / 17.03.2026
Жиззахдаги хусусий боғчада бассейнга чўкиб ўлган бола иши бўйича ҳукм ўқилди
20:37 / 16.03.2026