Спорт | 22:15 / 09.12.2018
8443
2 дақиқада ўқилади

«Реал» аутсайдер устидан қийин ғалабага эришди ва турнир жадвалида юқорилади

Испания чемпионатининг 15-тури доирасида «Реал» «Уэска» устидан ғалабага эришди. Уэскадаги «Эль-Акорас» стадионида кечган учрашув 0:1 ҳисобида якунланди.

Ўйиндаги ягона гол 8-дақиқадаёқ Гарет Бэйл томонидан урилганди, унга Альваро Одриосола голли узатма берди. «Уэска» кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсатди ва дарвозага берилган зарбалар сони бўйича рақибдан ўзиб кетди. Аммо меҳмонлар ғалабани сақлаб қолишга муваффақ бўлишди.

Бу ғалаба эвазига «Реал» Испания чемпионати турнир жадвалида 26 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринга кўтарилди. «Уэска» 7 очко билан 20-ўринда.

Кейинги турда, 15 декабрь куни «Реал» «Райо Вальекано»ни қабул қилади. «Уэска» ҳам ўз майдонида «Вильярреал» билан ўйнайди (16 декабрь).

Испания чемпионати
15-тур
Уэска – Реал Мадрид 0:1
Гол: 0:1 – 8 Бэйл.
Уэска – Йованович, Пулидо, Инсуа, Мирамон, Эчейта, Агилера Нуньес (Мелеро, 19), Ривера, Гомес, Феррейро (Гюрлер, 76), Авила (Лонго, 84), Эрнандес.
Реал Мадрид – Куртуа, Рамос, Карвахаль, Одриосола, Варан, Модрич (Иско, 66), Льоренте, Васкес, Себальос (Вальверде, 58), Бэйл (Асенсио, 76), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Карвахаль (26), Себальос (39), Эчейта (42), Инсуа (80).

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид