Жаҳон | 15:57 / 09.12.2018
26393
1 дақиқада ўқилади

Украина хавфсизлик хизмати Франциядаги намойишларда "Кремль қўли"ни кўрди

Россия махсус хизматлари Франциядаги ҳукуматга қарши намойишларни ташкил этишга алоқадор бўлиши мумкин, деб ёзди Украина хавфсизлик хизмати ўзининг Facebook саҳифасида.

Таъкидланишича, Франциядаги радикаллар Россия ФХХ ва бош разведка бошқармаси "раҳбарлиги остида" ҳаракат қилишмоқда.

Бунинг исботи сифатида Париждаги намойишларда “ДХР” байроғини тутиб турган икки нафар сариқ нимчали кишининг фотосурати келтирилган.

Фото: Facebook 

Бундан ташқари, айтилишича, Россия махсус хизматлари Бельгия, Германия, Испания, Болгария ва Европанинг бошқа давлатларида ҳам ана шундай намойишлар ўтказилишига тайёргарлик кўрмоқда.

Францияда "сариқ нимчалилар" намойишлари 17 ноябрда бошланганди. Намойишлар тартибсизликларга айланиб кетди. Парижда ушбу намойишлар чоғида 1700дан ортиқ киши ҳибсга олинди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид