18:52 / 10.12.2018
14193

Ҳиндистон баллистик ракетани синовдан ўтказди

Фото: AP

Ҳиндистон ядровий заряд таший оладиган Agni-V қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказди, деб хабар берди PTI агентлиги.

Ракета 10 декабрь куни Одиша штатидаги Абдул Калам оролидан учирилган. Agni-V илк бор 2012 йилда синовдан ўтказилган, 2018 йил январь ва июнь ойларида ҳам синовлар амалга оширилганди.

Agni-V 5 мингдан 8 минг километргача масофага учади. Унинг қиймати 2,5 млрд рупий ($480 млн) деб баҳоланмоқда.

Ҳозирда Ҳиндистонда 10 минг километргача ва сувости кемасидан ҳам уча оладиган Agni-6 ракетаси ишлаб чиқилмоқда.

Top