Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда импорт қилинадиган бензинга акциз икки баробардан кўпроққа ошди
Қозоғистонга импорт қилинувчи бензинга (авиациядан ташқари) акциз миқдори сешанба кунидан бир тонна учун 4,5 минг тенгедан (12,2 доллар) 10,5 минг тенге (28,4 доллар)гача кўтарилди.
Жорий йил 29 ноябрида республика бош вазири Бакитжан Сагинтаев ҳукуматнинг тегишли қарорини имзолади, у 11 декабрь куни кучга кирди.
Шу билан бирга, дизель ёнилғиси импортига акциз ставкаси аввалги даражада сақланиб қолди - тонна учун 540 тенге (1.5 доллар).
Июнь ойида Kazenergy нефть-газ ва энергетика комплекси ташкилотлари ассоциацияси бош директори Асет Магауов импорт қилинган ва Қозоғистонда ишлаб чиқарилган бензин учун солиқ юкини тенглаштириш кераклигини айтди. Эксперт фикрига кўра, импорт қилинадиган ёқилғига акцизни ошириш нефть маҳсулотлари ички бозорида товарлар тўпланиб қолмаслигига имкон беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп АҚШдаги жуда арзон бензин учун «узр сўраганди».
Мавзуга оид
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
08:55 / 03.07.2026
Россия ички бозорни таъминлаш учун “Евро-3” бензинига рухсат берди
17:41 / 02.07.2026
Қирғизистон Россиянинг бензин экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистондан ёқилғи сўради
15:24 / 01.07.2026