Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексика миграция муаммоларини ҳал қилиш учун 30 млрд доллар сарфлайди
Фото: REUTERS
Мексика федерал ҳукуматининг миграция масаласини ҳал қилиш учун мамлакат жанубий ҳудудларини ривожлантиришга доир харажатлари беш йил мобайнида 30 миллиард долларни ташкил этади. Бу ҳақда Мексика ташқи ишлар вазири Марсело Эбрард сешанба куни маълум қилди.
«Бизнинг фикрча, бу инвестициялар, саъй-ҳаракатлар яқин беш йил ичида 30 миллиард доллардан ошади, бу мамлакат жанубида шундай даврда амалга оширилган энг муҳим сармояга айланади», - дея Эбрарднинг Марокаш шаҳрида берган баёнотини келтиради Excelsior портали.
Унинг сўзларига кўра, бундай саъй-ҳаракатлар дунёга миграция муаммосини тартибли, хавфсиз ва мунтазам равишда ҳал қилиш мумкинлигини кўрсатиб бериши лозим. Шунингдек, Эбрарднинг таъкидлашича, Мексика ҳукумати Гондурас, Гватемала ҳамда Сальвадор ҳукуматлари билан биргаликда минтақани ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш учун ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мексикадаги мигрантлар АҚШда бошпана олиш учун очлик эълон қилишни режалаштираётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:29 / 03.05.2026
Ўзбекистонликлар АҚШда қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлашга юборилади
22:06 / 01.05.2026
АҚШ Ўзбекистонга 26 мигрантни депортация қилди
21:02 / 29.04.2026
АҚШ грин-карта ва фуқаролик аризалари учун текширувни кескин кучайтирди
22:42 / 28.04.2026