Жаҳон | 14:10 / 11.12.2018
15304
1 дақиқада ўқилади

Туркия Қора денгизда ҳарбий база қуришни бошлади

Фото: Milliyet

Туркия Қора денгизнинг шарқий қирғоғида ҳарбий-денгиз базаси қуришга киришди. Бу ҳақда ТАСС турк ОАВга асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, база Сурмене аҳоли пункти яқинида жойлашган. Нашрнинг қайд этишича, Туркия расмийлари АҚШ Керч бўғозидаги ҳодисадан сўнг Қора денгизга ҳарбий кемалар жўнатиш ниятида экани ҳақидаги хабарлардан кейин шундай қадамга борди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, базада 400 ҳарбий хизмат қилади. Шунингдек, у ерда 200 нафар оддий фуқаро ҳам ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Қора денгиздаги ҳарбий иштироки шаклини тушунтирганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид