АҚШ Ўзбекистонни диний эркинликлар масаласида махсус кузатув рўйхатига киритди
АҚШ Ўзбекистонни «диний эркинликларнинг жиддий бузилишлари»га йўл қўяётган ёки бундай ҳолатга бепарво қараётган ҳукуматлар учун махсус кузатув рўйхатига киритди. Бу ҳақда Қўшма Штатлар давлат котиби Майк Помпеонинг баёнотида айтилган.
Унинг сўзларига кўра, тегишли қарор 28 ноябрда қабул қилинган. Шунингдек, рўйхатдан Комор ороллари ва Россия ҳам жой олди.
Хитой, Эрон, Шимолий Корея, Саудия Арабистони ва қатор бошқа давлатлар диний эркинликларни бузаётганлар рўйхатига киритилган.
«Мен Бирма, Хитой, Эритрея, Эрон, Шимолий Корея, Покистон, Судан, Саудия Арабистони, Тожикистон ва Туркманистон АҚШнинг 1998 йилдаги халқаро диний эркинликлар тўғрисидаги қонунига мувофиқ жиддий хавотирга сабаб бўлаётган давлатлар, деган хулосага келдим. Сабаби улар диний эркинликларнинг мунтазам, узоқ муддатли ва жиддий бузилишларида иштирок этмоқда», - дея маълум қилди Помпео.
Дунёдаги кўплаб жойларда одамлар ўз эътиқодлари асосида яшаётганликлари учун таҳдидлар, ҳибсга олишлар ва ҳатто, ўлимга дуч келишмоқда, деган давлат котиби. «Америка Қўшма Штатлари бундай зулмга бепарво қарамайди», - дея маълум қилди Помпео.
Эслатиб ўтамиз, 17-19 сентябрь кунлари АҚШ Давлат департаментининг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича элчиси Сэм Браунбэк раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга келганди.
Ўзбекистон бундан аввал мазкур рўйхатда «диний эркинликларнинг тизимли, давомий ва жиддий равишда бузилиши»да иштирок этиб келаётган мамлакат сифатида қайд этилар эди.
Тавсия этамиз
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркияда меҳмонхонада содир бўлган ёнғин қурбонлари сони 76 кишига етди
Жаҳон | 12:06
-
Трамп: АҚШ сунъий интеллектни ривожланишига 500 млрд долларгача сармоя киритади
Жаҳон | 12:00
-
“Пулни саватга қўй ва кетавер” – ИИБ ходимлари Регистонга борган сайёҳдан 50 минг сўм сўради
Ўзбекистон | 11:52
-
Трамп Европа Иттифоқи ва Хитойга янги божлар билан таҳдид қилмоқда
Жаҳон | 11:15
Мавзуга оид
22:19 / 21.01.2025
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
20:57 / 21.01.2025
Трамп даври депортациялардан бошланади
20:34 / 21.01.2025
АҚШнинг Гренландияни сотиб олиши аср битимига айланиши мумкин — The Economist
20:28 / 21.01.2025