Жаҳон | 01:18 / 12.12.2018
4645
1 дақиқада ўқилади

Аргентинада Ford заводининг собиқ раҳбарлари кўп йиллик қамоқ жазолари олди

Фото: Flickr / lrargerich

Аргентина федерал суди 11 декабрда мамлакатдаги ҳарбий диктатура йилларида (1976-1983 йиллар) Ford заводининг ишчиларнинг ўғирланиши ва қийноққа солинишига алоқадор бўлган икки нафар собиқ раҳбари ва собиқ ҳарбийга нисбатан ҳукм чиқарди. 

Маҳаллий ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти H.I.J.O.S’нинг маълум қилишича, суд қарори билан заводнинг собиқ бошқарувчиси Педро Мюллер 10 йиллик, хавфсизлик бўйича собиқ бошлиғи Эктор Себилья 12 йиллик, собиқ ҳарбий Сантьяго Омар Риверо эса 15 йиллик қамоқ жазоси олди. Судья улар содир этган жиноятларни инсониятга қарши деб айтган.

“Бу тарихий қарордир. Уч судья Ford ҳам диктатурага алоқадор бўлганини айтган”, дейилган H.I.J.O.S’да.

Судланувчилар мамлакатдаги ҳарбий диктатура вақтида Ford заводида қатағонлар уюштирган ва камида 24 ишчининг ўғирланишига алоқадор бўлган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид