Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция тараққиёт агентлиги Ўзбекистондаги ислоҳотлар учун 150 млн евро ажратди
Ўзбекистон Молия вазирлигида Ўзбекистон ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида 150 млн евролик заём келишувини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизматида маълум қилинди.
Заём Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш учун қаратилган. Бу стратегияни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш учун француз агентлиги директорлар кенгаши 20 йилда қайтариш шарти билан, жумладан 6 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олувчи имтиёзли заёмни тақдим қилишни маъқуллади. Лойиҳанинг амалга оширилиши ҳудудларнинг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш ва ишчи ўринларини яратиш бўйича давлат дастурларини бюджетдан молиялаштиришни қўшимча манбалар билан таъминлайди.
Лойиҳа Осиё тараққиёт банки кўмагида ишлаб чиқилган. Заёмнинг тақдим қилиниши ОТБнинг макроиқтисодий маълумотлар шаффофлигини таъминлаш, фискал-молиявий бошқарувни мустаҳкамлаш, давлат корхоналарида менежментни яхшилаш ва хусусий секторнинг давлат дастурларидаги иштирокини кучайтириш сиёсати доирасида амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
22:51 / 21.06.2026
Францияда жазирама иссиқ туфайли қизил даражадаги хавф эълон қилинди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
23:44 / 13.06.2026