Жамият | 16:51 / 12.12.2018
36342
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда мактаб директори пора билан ушланди

Фото: Depositphotos

Қашқадарё вилоятида мактаб директори пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 11 декабрь куни Қашқадарё вилояти прокуратураси тергов гуруҳи томонидан Чироқчи тумани 168-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори вазифасини бажарувчи Ҳ.Э. (1990 йилда туғилган) фуқаро М.Р.дан (аёл) мактаб директори ўринбосари лавозимига тайинлашни ваъда қилиб, 400 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтда ушланган.

Билдирилишича, ҳозирги вақтда тергов ишлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) ҳамда 28-211-моддасининг 1-қисми (пора беришга суиқасд) бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид