Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конимехдаги тадбиркорлик субъектларига катта солиқ имтиёзлари берилди
Навоий вилоятининг Конимех тумани ҳар томонлама қулай жойлашув географиясига эга. Автомагистрал йўллари Зарафшон, Учқудуқ ва Томди туманларини ўзаро боғлайди, энг муҳими вилоят марказидан бор йўғи 25 км узоқликда жойлашган, халқаро юк ташишга мўлжалланган аэропорт ораси 35 км масофани ташкил этгани ҳам тадбиркорлар учун анча қулай.

Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектларига ер майдони ажратиш учун туман захирасида бўш ер майдонлари мавжуд. Туман коммунал тармоқлар, электр энергияси, табиий газ ва тоза ичимлик суви билан таъминланган.
Бундан ташқари, туман марказидан 5 км узоқликда темир йўл станцияси (юк ташиш учун) фаолият юритмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 29 сентябрда ПҚ-3301-сонли қарор қабул қилиниб, ушбу қарорга асосан Навоий вилояти Конимех туманида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан бир қаторда янгидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларига катта солиқ имтиёзлари берилди.

Қарор билан Конимех тумани аҳолисининг яшаш шароитларини янада яхшилаш учун янги ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектлари барча турдаги солиқлардан озод этилганлиги туман аҳли учун билдирилаётган ғамхўрликнинг амалий ифодасидир.
Жумладан, 2017 йил 1 октябрдан бошлаб 2028 йилнинг 1 январига қадар, туманда саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасида янги ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектларини (савдо ва автомобилларга газ қўйиш хизматидан ташқари) барча турдаги солиқлардан ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлардан;
туячилик ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида фаолиятини амалга оширувчи фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари - ягона ижтимоий тўловдан;
давлат рўйхатидан ўтган ва туман ҳудудида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар - қатъий белгиланган солиқлардан;
давлат рўйхатидан ўтган ва фаолият юритаётган юридик шахсларнинг муассислари дивиденд тарзида олинган фойдасидан тўлайдиган даромад солиғидан озод этилди.
Тадбиркорлик субъектларига бериладиган бундай имтиёз ва преференциялардан фойдаланган ҳолда, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Конимех туманида тадбиркорликни амалга оширишга барча ишбилармонларни чорлаб қоламиз.
Телефонлар:
8 436 51 22 430
8 436 51 22 850
+998 97 797 55 77
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
07:24 / 09.12.2021
Навоийда юз берган ЙТҲда 4 киши вафот этди
08:48 / 10.11.2020
Навоийда 11та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
08:17 / 02.09.2020
Навоийда 10 яшар бола ЙТҲ қурбони бўлди
09:00 / 26.06.2020