Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда юз берган ЙТҲда 4 киши вафот этди
Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятидаги «Қорақата» пости яқинида ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинаси ағдарилиб кетгани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят ИИБ расмий маълумот берди.
2021 йилнинг 7 декабрь куни Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлида “Дамас” автомашинаси “Зарафшон-Навоий” йўналиши бўйича ҳаракатланиб бориб, қарама-қарши томонга чиқиб кетган ва “DAF” русумли юк машинаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада, “Дамас” автомашинасида бўлган ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Тез тиббий ёрдам орқали олиб кетилган яна икки нафари кўрсатилган муолажаларга қарамай нобуд бўлди.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
10:33
Қашқадарёда иккита Nexia ва юк машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
13:20 / 21.05.2026
Фарғонада вояга етмаган шахс Malibu'да учта болани уриб кетди. Улардан бири вафот этди
15:05 / 19.05.2026