Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда таркибида тилла зарралари мавжуд қумларни қазиб олган икки шахснинг жанжали ўлим билан тугади
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
1992 йилда туғилган, Навоий вилояти Кармана тумани “Зарафшон” кўчасида истиқомат қилувчи Н.В. таниши, 1985 йил Бухоро вилоятида туғилган, Шофиркон тумани “Денов” маҳалласида яшаган Ф.М. билан Конимех тумани “Караката” овулига қарашли дашт ҳудудида жойлашган “Сентябрский” номли эски олтин конида, ҳозирда қўриқланмаётган ташландиқ карьердан таркибида тилла зарралари мавжуд қумларни қазиб олган.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилишича, ноқонуний иш жараёнида юзага келган ўзаро навбат талашиш шерикчилик бузилишига сабаб бўлди. Муросасизлик оқибатидаги жанжал Н.В.нинг Ф.М.га қўл зарбаси орқали тан жароҳати етказиши билан якунланди.
Қайд этилишича, Ф.М. спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги натижасида мувозанатини йўқотиб, чап томонга йиқилган ва боши тошга теккан.
Зарафшон шаҳар “Даугустоу” қўрғонидаги врачлик пунктида Ф.М.га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан у олган жароҳати натижасида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.В.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
19:10 / 09.04.2026
Ясама жиноят судда “синди”: бахмаллик Санжарнинг ҳолига маймунлар йиғларди, агар...
21:49 / 18.03.2026
“Шаҳзод -Gold” уч ярим йилга озодликдан маҳрум қилинди
13:44 / 26.02.2026