Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда янги давлат қўмитаси ташкил этилди
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармони (ПФ-5594, 12.12.18 й.) қабул қилинди.
Фармон билан Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси негизида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ташкил этилди.
Қўмита Ҳукуматнинг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси таркибига киради.
Фармонга мувофиқ:
радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш;
саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, истироҳат боғлари аттракционларини эксплуатация қилишга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга ошириш;
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасини лицензиялаш қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади.
Қўмита Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.
Мавзуга оид
12:04 / 23.05.2026
Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлди
15:23 / 15.05.2026
Оқбўйра қишлоғидаги портлаш таъсири меъёрдан ортиқ ҳудудларга етиб борган — вазирлик изоҳи
23:26 / 14.05.2026
Туризм қишлоғидаги портлаш - Оқбўйрада осмондан тош ёғилди
15:07 / 16.12.2025