17:50 / 13.12.2018
21705

Саудия Арабистонидаги мегашаҳар қурилиши хавф остида қолди

Фото: ArchDaily / YouTube

Саудия Арабистонининг меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон NEOM келажак шаҳри қурилиши учун яқин йилларда ҳеч ким инвестиция киритмаслигини эътироф этди. У бу ҳақда бизнес вакиллари билан учрашувда маълум қилди, деб хабар берди Financial Times.

Қайд этилишича, шаҳзода журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишига нисбатан жаҳондаги муносабат қиролликни замонавийлаштириш режасига халақит беришини айтган.

Келажак шаҳри қурилиши лойиҳаси қиймати 500 миллиард доллар деб баҳоланганди. NEOM қурилишига юқори малакали мутахассислар жалб этилиши, қурилиш ишларини фақатгина роботлар бажариши маълум қилинганди.   

Саудиялик журналистнинг ўлимидан сўнг хорижлик мутахассислар, жумладан, архитектор Норман Фостер лойиҳани тарк этди. Шунингдек, хорижлик инвесторлар ҳам лойиҳада иштирок этишдан бош тортишди.

Жамол Қошиқчи 2 октябрда Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консуллигида ўлдирилганди.

Top