Жаҳон | 01:00 / 13.12.2018
8921
2 дақиқада ўқилади

Туркия Сурияда янги ҳарбий амалиётни бошламоқда

Туркия Сурияда Фрот дарёсидан шарқ томонда янги ҳарбий амалиётни бошлашни режалаштирмоқда Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мудофаа саноати саммитида айтиб ўтди. 

“Туркия яқин кунлар ичида Фротдан шарқда амалиёт бошлайди”, деб айтган Эрдўған.

Туркия президентининг таъкидлашича, амалиёт давомида бу ҳудудда жойлашган “америкалик ҳарбийлар нишонга олинмайди”. Эрдўғанинг таъкидлашича, Анқаранинг бу қадами Суриядаги вазиятни сиёсий йўл билан тартибга солишда кўмак беради ва бу ҳудудни маҳаллий аҳоли учун хавфсизроқ ва яшашга яроқли қилади.  

Туркия 2017 йилда Сурия ҳудудида иккита ҳарбий амалиёт – “Фрот қалқони” ва “Зайтун новдаси”ни олиб борган. Эрдўған яқинда Аргентинада ўтган G20 саммитида Анқара яқин орада Фротнинг шарқини террорчилик тузилмаларидан тозалашини маълум қилган.  

Эрдўған охирги ойлар давомида Фротдан шарқда мужассамлашган, “Халқ мудофааси кучлари” курд тузилмаларига қарши амалиёт ўтказиш ниятидалигини бир неча марта айтиб ўтган. 

Мавзуга оид