Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди
Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Kun.uz мухбири хабар қилишича, сенаторлар томонидан Олий суднинг 5 нафар судьяси сайланган.
Абдувоҳид Абдукадирович Касимов, Талъатжон Бахтиёрович Мелибоев, Нодира Алохоновна Бобохонова ва Бахберген Сагидуллаевич Убайдуллаев 10 йил муддатга, Икрам Тухтамуратович Муслимов эса муддатсиз даврга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайланди.
Бошқа ишга ўтгани муносабати билан Олий суднинг 3 нафар судьяси лавозимидан озод этилган: Воҳид Маматалиевич Назаров, Умиджон Ўринбоевич Расулбердиев ва Маҳаматиброҳим Азимович Туланов.
Олий суд таркиби охирги марта 2017 йилнинг августида ўзгартирилганди.
Мавзуга оид
20:14 / 06.05.2026
Олий суд совет даври қатағон қурбонларидан 161 нафарини оқлади
18:58 / 23.04.2026
Парламент комиссиясида ўрмонлардан фойдаланиш ва чўлланишга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди
16:21 / 10.04.2026
Тошкент туманида боғча мудираси 13 млн сўмни ўзлаштиришда айбланганди. Олий суд уни оқлади
18:24 / 08.04.2026