Ўзбекистон | 17:15 / 14.12.2018
122151
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарё вилоятида тўрт ҳоким ишдан олинди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига сафари вақтида вилоятдаги уч туман ва бир шаҳар ҳокими вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Қамаши тумани ҳокими Фахриддин Омонович Дўстмуродов ўрнига Шерали Санаев янги раҳбар этиб тайинланган. Санаев шу кунгача Бекобод тумани прокурори сифатида ишлаб келаётганди.

Яккабоғ тумани ҳокими Жаҳонгир Абдужалилович Бобоев ҳам лавозимдан озод этилиб, унинг ўрнига Қашқадарё вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи Шомурод Донаев янги ҳоким этиб тайинланган.

Косон тумани ҳокими Бахтиёр Эшитемирович Ражабов ишдан олиниб, унинг ўрнига Қашқадарё вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Асрор Бойқораев янги раҳбар бўлган.

Шаҳрисабз шаҳри ҳокими Исмат Нусратович Нусуров ҳам ишдан олиниб, унинг ўрнига «Ўзсаноатқурилишбанки» бошқарма бошлиғи ўринбосари Тўлқин Каримов янги ҳоким сифатида иш бошлаган.

Шунингдек, Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Иброҳимович Омонов, туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи ҳамда туман ДСИ бошлиғига огоҳлантириш берилган. 

Маълумот учун, Исроил Омонов шу йилнинг октябрида Холбобо Бозоров ўрнига Шаҳрисабз тумани ҳокимига айланганди.

Бундан аввалроқ, президент Қарши шаҳри «тўртлиги»ни танқид қилиб, огоҳлантиргани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид