Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роналду айбини тан олади – унга шартли қамоқ жазоси тайинланади
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания терговчилари билан солиқларни тўлашдан бош тортгани юзасидан очилган жиноят иши бўйича келишиб олишга рози бўлди.
33 ёшли португалиялик судда ўз айбини тан олади, бунинг эвазига унга 2 йиллик шартли қамоқ жазоси тайинланади, деб ёзади AS. Суд 2019 йил 14 январь куни Мадридда ўтказилади.
Аввалроқ, Роналдуга 14,7 миллион евро миқдоридаги солиқларни тўламаганлик айби қўйилган эди. У шундан 13,4 миллион еврони Испания ғазнасига қайтарди.
Роналду жиноят ишини ёпиш учун 375 минг евро ҳам тўлашга тайёр эди, аммо бу таклиф рад қилинди. Агар футболчи яна бир марта Испания қонунларини бузса, у ҳолда ҳақиқий қамоқ жазосини олиши мумкин.
Мавзуга оид
18:03 / 11.06.2026
Месси ва Роналдуда 6-мундиал, Мбаппе Клозедан ўтиши мумкин. ЖЧ-2026 интригалари
16:03 / 27.05.2026
Forbes дунёнинг энг сердаромад спортчилари рейтингини эълон қилди
11:34 / 22.05.2026
Роналду ниҳоят Саудияда чемпион бўлди
20:28 / 19.05.2026