Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уфада ўзбекистонлик аёл қотиллик содир этди
Россия Тергов қўмитасининг Бошқирдистон бўйича ходимлари Ўзбекистон фуқароси бўлган 33 ёшли аёлга нисбатан жиноий иш доирасидаги терговни якунлашди. Яқин кунларда у қотиллик айблови билан суд олдида жавоб беради, деб хабар қилмоқда маҳкама матбуот хизмати.
Терговчиларнинг аниқлашича, шу йил 9 октябрь куни кечқурун Уфа шаҳридаги Донская кўчасида жойлашган уйлардан бирида саккиз киши тўпланган. Уларнинг бари спиртли ичимлик истеъмол қилган. Оқибатда икки нафар эркак ўртасида можаро юз берди, бу муштлашувга айланиб кетган. Ҳаммаси эркаклардан бири иккинчисини қарзни тўламаганликда айблаши туфайли рўй берди.
Можарода иштирок этган шахслардан бирининг собиқ хотини унинг ёнини олишга қарор қилди ва бошқа эркакнинг бўйнига пичоқ билан зарба берди. Муштлашув тўхтаган, уйда бўлганлар жароҳат олган шахсни касалхонага олиб бориш учун такси чақиришган.
- Улар бу жойларни яхши билмагани сабабли ёпиқ поликлиникага келишган, шундан кейин ортга қайтиб кетишди ва тез тиббий ёрдамни кутишди. Бироқ, тиббиёт ходимлари воқеа жойига етиб келиб, эркак ҳаётдан кўз юмганини қайд этишган, - дея хабар берди РФ Тергов қўмитасининг Бошқирдистон бўйича бошқармаси матбуот хизмати.
Аёлга нисбатан қўзғатилган жиноят иши судга кўриб чиқиш учун юборилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саратов области чегарасида Ўзбекистон фуқароси ушлангани, у давлатлараро қидирувда бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
17:53 / 11.05.2026