Маҳкама маълумотларига кўра, чегара назоратини амалга ошириш чоғида автомобиль транспортида Марказий Осиё минтақаси республикаларидан бирининг фуқароси аниқланган. Маълум бўлишича, 32 ёшли эркак давлатлараро қидирувда бўлган. У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг ўта йирик миқдорда ўғирлик билан боғлиқ бўлган бир қанча моддалари бўйича жиноят содир этишда гумон қилинмоқда.
«Қўлга олинган шахс давлат чегараси орқали ўтказилмади, полиция ходимларига процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун топширилди», - дея аниқлик киритишган маҳкамадан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Петербург аэропортида Ўзбекистон фуқароси ушлангани, у ўз ошқозонида 500 грамм гашиш олиб ўтишга урингани хабар қилинганди.











