18:59 / 15.12.2018
4915

Британиянинг Честер шаҳридаги йирик ҳайвонот боғи ёнғин ичида қолди

Фото: Twitter @Andyl17

Британиянинг Честер шаҳридаги ҳайвонот боғида ёнғин юз берди, воқеа жойида ўт ўчирувчилар иш олиб бормоқда. Бу ҳақда ҳайвонот боғи маъмурияти хабар берди. 

"Ҳайвонот боғида бўлган томошабинлар эвакуация қилинди", - дейилади ҳайвонот боғининг Twitter аккаунтидаги хабарда.

Воқеа гувоҳлари ижтимоий тармоқларда жойлаштирган видеолавҳаларда ҳайвонот боғи гумбази аланга билан қопланганини ва қуюқ тутун чиқаётганини кўриш мумкин.

Жабрланган одамлар ва ҳайвонлар тўғрисида ҳозирча расмий хабар берилмаган.

Честер ҳайвонот боғи 1931 йилда очилган бўлиб, Буюк Британиядаги энг йирик ҳайвонот боғларидан бири ҳисобланади (майдони 51 гектар).

Top