Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сайёрадаги энг бахтли жой маълум қилинди
Instagram ижтимоий тармоғи ходимлари фойдаланувчилар томонидан қўйилган смайликлар, геолокация ва хештегларни таҳлил қилишди ҳамда 2018 йил якунлари ҳақида маълумот беришди. Бу ҳақда Instagram расмий сайтида хабар қилинган.
Шу тариқа, энг бахтли геолокация сифатида Instagram Токиодаги Диснейлендни тан олди, сабаби 2018 йилда энг бахтли смайликлар фойдаланувчилар томонидан айнан Япониядаги Диснейленддан олинган суратлар остига қўйилган.
Шунингдек, экспертлар юз учун энг оммабоп фильтрни маълум қилишди: унга кўзларида юракчалар бўлган фильтр айланди. Бундан ташқари, 2018 йилда энг кўп ишлатилган хештеглар #metoo, #timesup ва #marchforourlives бўлди.
Ноябрь ойида Which? Британия истеъмолчилар ассоциацияси ходимлари саёҳат қилиш учун энг хавфсиз давлатлар рейтингини тузишди. Мутахассислар тўртта мезон бўйича 20та энг оммабоп туристик йўналишни таҳлил қилиб чиқишган: жиноятчилик даражаси, соғлиққа таҳдид, теракт эҳтимоли ва табиий офатлар. Барча мезонлар бўйича энг хавфсиз мамлакатга Исландия айланди.
Мавзуга оид
19:40 / 31.05.2026
Токио кўргазмасида игнадан ип ўтказа оладиган робот намойиш этилди
08:04 / 08.05.2026
Instagram «Буюк тозалаш»ни ўтказди: миллионлаб сохта обуначилар ўчирилди
17:15 / 27.04.2026
Токиода давлат хизматчиларига ишда шортик кийишга рухсат берилди
21:24 / 31.03.2026