Жаҳон | 08:14 / 17.12.2018
15648
2 дақиқада ўқилади

АҚШда «Россия аралашуви» ҳақида янги ҳисобот тайёрланди - ОАВ

Фото: REUTERS

АҚШ сенатининг разведка бўйича қўмитаси учун Қўшма Штатлардаги президентлик сайловларига «Россия аралашуви» тўғрисидаги янги ҳисобот тайёрланди. Бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, ушбу ҳужжат натижалари ижтимоий тармоқлардаги миллионлаб хабарлар ва постларнинг «энг батафсил таҳлили»га асосланган.

Таъкидланишича, ҳисоботда Россия Дональд Трамп АҚШ президенти этиб сайланишига ёрдам бериш мақсадида барча асосий ижтимоий медиа-платформалардан «фойдалангани» айтилади.

Шу билан бирга, «Россия кампанияси» Трампнинг ғалабасидан сўнг ҳам уни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия АҚШ сайловларига «аралашув» бўйича ёзишмаларни эълон қилишга тайёр экани ҳақида маълумот берганди.

Россиянинг компьютер ҳодисалари бўйича Миллий мувофиқлаштирув маркази директори ўринбосари Николай Мурашов маълум қилишича, Россия томони АҚШ розилиги билан Россиянинг Америкадаги сайловларга эҳтимолий «аралашуви» мавзуси бўйича ёзишмаларни эълон қилишга тайёр.

Мавзуга оид