17:24 / 17.12.2018
27066

Ўзбекистон ТИВ Москва областидаги фожиа ҳақида расмий маълумот берди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими берган маълумотга кўра, 2018 йилнинг 16 декабрь куни Москва областининг Домодедово шаҳрида бахтсиз ҳодиса содир бўлган.

ТИВ хабарида айтилишича, унинг оқибатида Шестово қишлоғида қурилаётган меҳмонхона биносида бир нечта чет эл фуқаролари ис газидан заҳарланган. 

Улар орасида икки нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор:
1. Қаюмов Ирисбек Оловердиевич, 1990 йил Андижон вилоятида туғилган;
2. Жабборов Шерзод Неъматжонович, 1975 йил Андижон вилоятида туғилган.

Қайд этилишича, ҳозирда Ўзбекистон элчихонаси Россиянинг тегишли ҳокимият идоралари билан амалий алоқаларни ушлаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москва областида ўзбекистонлик фуқаролар ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

«Московский комсомолец» маълумотларига кўра, фожиа Шестово қишлоғида содир бўлган, у ерда хусусий меҳмонхона қурилмоқда. Олти нафар ишчи (Ўзбекистондан уч нафар ва Арманистондан уч нафар) учун оддий газ худди газ камераси каби таъсир қилиш билан якунланди.

Якшанба, 16 декабрь куни эрталаб ҳамкасблари уларни беҳуш ҳолда топишган. Қурувчилар тез ёрдам бригадасини чақирганлар. Шифокорлар беш нафар ишчи ўлимини қайд этишган. Яна бир киши тирик бўлган, у Видное шаҳар касалхонасига оғир аҳволда олиб кетилди.

Шифокорларнинг тахминига кўра, фожиага газ билан заҳарланиш сабаб бўлган бўлиши мумкин. Ўз-ўзига хизмат хонасида терговчилар мигрантлар исинишда фойдаланган газ баллонини топишди. Катта эҳтимол билан, эркаклар ухлаб қолишган ва горелка ўчиб қолганини сезмаганлар.

Top