Спорт | 01:04 / 17.12.2018
22024
2 дақиқада ўқилади

Россия-Финляндия хоккей учрашувида 61 йиллик рекорд янгиланди

Фото: Ильи Давлятчина, ИА «Росбалт»

Петербургда хоккей бўйича Биринчи канал кубоги доирасида Россия ва Финляндия терма жамоалари ўртасида ўтган учрашувда томошабинлар ташрифи бўйича 61 йиллик рекорд янгиланди. 16 декабрда “Газпром Арена” стадионида ўтган учрашувга концерт дастурини ҳисобга олган ҳолда 81 минг киши келган.

“Бугун биз иккита рекорд – Россия ва Европа хоккейи рекордларини ўрнатдик”, деб эълон қилган диктор.

Унинг маълум қилишича, ўйин охирига келиб стадионда 71 минг 381 мухлис бўлган. 

2018 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинларини қабул қилган Крестовский оролидаги стадион илк бор хоккей учрашувини қабул қилди. Бунинг учун футбол майдони ўрнига муз майдони ва қўшимча ўриндиқлар ўрнатилган.

Россияда 1957 йилдан бери хоккей ўйинларига ташриф буюриш бўйича рекордни собиқ иттифоқ ва Швеция терма жамоалари ўртасидаги учрашув сақлаб келган. Ўшанда ҳозирги “Лужники” стадионига 55 минг томошабин келган.

Бу рекорд 44 йил давомида жаҳон рекорди бўлиб келган, бироқ уни АҚШнинг Мичиган штати талабалар жамоалари ўртасидаги учрашув янгилаган (74,5 минг мухлис). 2014 йилдан бери эса Мичиганда ўтган “МХЛнинг қишки классикаси” ўйини рекорд натижа бўлиб қолмоқда (105 минг мухлис). Бунгача Европадаги рекорд натижа Гельзенкирхенда 2010 йилги жаҳон чемпионати учрашувида ўрнатилган (77,8 минг мухлис).  

Мавзуга оид