Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таълим тизимидаги қатор ходимлар иш ҳақига устамалар тўланади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Олий ва ўрта махсус таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилиши мумкин:
2019 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) (ёки унга тенглаштирилган хорижий давлатлар) илмий даражаларига эга ходимларига 30 фоиз, фан доктори (Doсtor of Science) (ёки унга тенглаштирилган хорижий давлатлар) илмий даражасига эга ходимларига 35 фоиз ойлик иш ҳақига устамалар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб бериш;
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирига марказий аппарат ходимларига Вазирликнинг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
олий ва ўрта махсус таълим тизимида хизмат қилган умумий иш стажи учун лавозим маошига қуйидаги миқдорларда ойлик устамалар тўлаш:
3 йилдан 5 йилгача – 10 фоиз; 5 йилдан 10 йилгача – 20 фоиз; 10 йилдан 20 йилгача – 30 фоиз; 20 йилдан ортиқ – 40 фоиз;
хизмат вазифаларини тўлиқ ва ўз вақтида бажариб келаётган ходимларга лавозим маошининг 200 фоизи миқдоригача ойлик устамалар белгилаш ҳуқуқини бериш.
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирига:
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари, бошқа идоравий мансуб ташкилотларининг раҳбарларини тайинлаш;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш мақсадида Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ёки қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан давлат органлари ва ташкилотлари, лойиҳа институтлари, фан-таълим муассасалари, ишлаб чиқарувчи корхоналар шунингдек, олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими соҳасида етакчи халқаро ва хорижий компаниялар мутахассис ва экспертларини консультантлар сифатида ишга жалб этиш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва бошқа тўловлари миқдорларини шартнома асосида мустақил белгилаш ҳуқуқи берилади.
Мавзуга оид
10:13 / 13.06.2026
Талабалар ўқишини кўчиришнинг янги тартиби тасдиқланди
15:23 / 01.06.2026
Самарқанддаги 4 та олийгоҳ қайта ташкил этилади
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026