21:50 / 17.12.2018
4821

Тошкент Буюк Ипак йўли шаҳарлари альянсига қабул қилинди

Бутунхитой дўстликка кўмаклашиш ассоциацияси вакиллари Тошкент шаҳри ҳокимиятига Ўзбекистон пойтахти Буюк Ипак йўли шаҳарлари альянсига кирганини тасдиқловчи сертификатни топширишди.

Жорий йил сентябрда Хитойнинг Чжанцзяцзен шаҳрида Ипак йўли бизнес етакчиларининг “Очиқ ҳамкорликнинг янги даври. Тараққиётнинг янгича асослари. Янги, гўзал Хунань” мавзусидаги учинчи саммити бўлиб ўтганди. Бу тадбирда Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашганди. Саммит доирасида Халқаро туристик форум ўтказилиб, унда Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти намойиш қилинган. 

Саммит иштирокчилари Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилаётган катта кўламли ислоҳотлар, жумладан Хитой фуқаролари учун виза тартибининг енгиллаштирилиши ҳамда электрон виза бериш механизми киритилганини юқори баҳолашган. Бунинг натижаси сифатида саммит якунида Тошкент, Бухоро, Қарши, Самарқанд шаҳарлари ва Тошкент вилояти Буюк Ипак йўли шаҳарлари альянсига қабул қилинганди.

Top