Light | 23:43 / 17.12.2018
15934
1 дақиқада ўқилади

Ёқимли хотиралар: болалигимизда хонадонлар интерьери қандай кўринишда бўлган?

Ҳеч сезганмисиз, улғайганингиз сари ота-онангиз билан бирга яшаган хонадонингизни ўзгача илиқлик ва ёқимли хотиралар билан ёдга оласиз? Ҳаттоки тушларингизга ўша хонадан кўпроқ киради.

Бугун тураржойни жиҳозлаш учун жуда чиройли ва таъмирлаш учун мукаммал материаллар, қулайлик масаласини ҳал қиладиган янги технологиялар мавжудлигига қарамай, болаликдаги уй замонавий хонадонларга қараганда шинам ва қалбимиз учун яқиндек туюлаверади.

Ота-оналаримиз оддий мебелни олиш учун ярим йиллаб кутган вақтларда хонадонлар қандай безатилганини ёдга солувчи ўтмишдаги суратлар тўпламини топдик. Ўша вақтларда бозор ҳозирда бўлгани каби уй учун хилма-хил товарларни таклиф эта олмаган. Шунинг учун балки бу суратлардаги кўплаб буюмлар билан “шахсан” таниш бўлишингиз мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид