Жаҳон | 16:47 / 18.12.2018
15093
1 дақиқада ўқилади

«Алаҳлаш». Россия ГРУ собиқ бошлиғи ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди

Фото: Сергей Фадеичев / ТАСС

Россия Мудофаа вазирлиги АҚШ президентининг собиқ маслаҳатчиси Майкл Флинн томонидан ФҚБ сўроқ қилган пайтда ГРУ раҳбари Игорь Сергун Ливанда вафот этгани ҳақида берилган баёнотга муносабат билдирди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

«АҚШ Адлия вазирлиги ёрдамида тарқатилаётган миш-мишлар бемаънилик. 2016 йилнинг 3 январь куни вафот этган Россия Қаҳрамони генерал-полковник Игорь Дмитриевич Сергун гўёки Ливанда бўлгани ҳақидаги маълумотлар умуман асоссиз», - дея маълум қилишган Мудофаа вазирлигидан.

Мудофаа вазирлигидан қайд этишларича, Сергун 2016 йилнинг январида Россияда бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ГРУ собиқ бошлиғининг ўлими ҳақида янги маълумот тарқалгани, у Ливанда вафот этгани хабар берилганди.

Маълумот учун: Игорь Дмитриевич Сергун 1957 йилнинг 28 март куни Подольскда туғилган. 2011 йилнинг 26 декабридан 2016 йилнинг 3 январига қадар ГРУ бошлиғи бўлган, генерал-полковник (2015).

Мавзуга оид