Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Месси «Барселона»да яна бир рекорд ўрнатди
Испания чемпионатининг 16-турида «Барселона» «Леванте»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этган эди.
Ла Лига расмий твиттерида маълум қилинишича, Месси якшанба куни Примерадаги 323-ғалабасини қўлга киритган. У чемпионатдаги ютуқли ўйинлар сони бўйича клуб рекордчиси – Хавидан (322) ўзиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, ҳар иккала футболчи ҳам «Барселона» тарбияланувчилари саналади. Хави 1998-2015 йилларда кўк-анорранг либосда тўп сурган, айни пайтда эса Қатарнинг «Ал-Садд» клубида ўйнаяпти.
31 ёшли Месси эса Ла Лигада 2004 йил 16 октябрь куни дебют қилган. У – 572та гол муаллифи – «Барса» тарихидаги энг яхши тўпурардир. Бу борада энг яқин таъқибчиси – Сесар Родригес ундан икки баробардан ҳам камроқ – 232та гол урган.
Мавзуга оид
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
02:34 / 11.05.2026
"Барселона" "Реал" билан ўйинда Испания чемпионига айланди. Бунақаси илк бор рўй берди
20:32 / 10.05.2026
“Барселона” бош мураббийининг отаси “Эл Класико” кунида вафот этди
11:26 / 03.05.2026