Falcon 9 ракетаси парвози стартга 7 дақиқа қолганда бекор қилинди
Орбитага АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари сунъий йўлдошини олиб чиқиши керак бўлган Falcon 9 ракетасининг парвози техник сабабларга кўра стартга 7 дақиқа қолганда бекор қилинди. Парвоз Канаверал бурнидаги космодромдан амалга оширилиши керак эди.
Маълум қилинишича, парвознинг бекор қилинишига ракетанинг биринчи поғонаси датчикларининг номеъёрий кўрсаткичлари сабаб бўлган. Ракета 19 декабрда учирилиши кутилмоқда.
GPS III сунъий йўлдоши бўлғуси 3-авлоддаги глобал позициялаш тизимининг 32 та сунъий йўлдошидан биринчиси бўлиши керак. Улар бутун дунё бўйлаб GPS сигналини таъминловчи ҳозирги эскириб қолган сунъий йўлдошлар ўрнини эгаллайди.
Янги сунъий йўлдошларни ишлаб чиқариш билан Lockheed Martin корпорацияси шуғулланмоқда. SpaceX компанияси илк олтита GPS III сунъий йўлдошидан 5тасини учириши режалаштирилган.
Мавзуга оид
16:59 / 18.11.2024
АҚШдан Хитойгача 40 дақиқада: Илон Маск самолётларни ракеталарга алмаштирмоқчи
12:00 / 30.10.2024
АҚШ Давлат департаменти Данияга "ҳаво-ҳаво" ракеталарини сотишни маъқуллади
09:20 / 08.10.2024
Одессада РФ ракетаси фуқаролик кемасига бориб урилди
09:10 / 24.09.2024