Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германиянинг барча йирик аэропортларида хавфсизлик чоралари кучайтирилди
Foto: Imago
Германия федерал полицияси мамлакатнинг барча 14 та йирик аэропортида хавфсизлик чораларини кучайтирди. Бу ҳақда 20 декабрда Bild нашри маълум қилди.
Нашр шу куни аввалроқ 3 номаълум киши Штутгарт аэропорти ортидан мунтазам кузатув олиб боргани сабабли аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилганини маълум қилган. Кузатув олиб борилаётгани видеокузатув камералари таҳлил қилингандан кейин маълум бўлган. Аэропортга радикаллар томонидан хавф солинаётган бўлиши мумкинлиги айтилган. 19 декабрдан бошлаб полиция ходимлари аэропортни қаттиқ назорат қилишмоқда, уларнинг сони эса анча оширилган.
Маълум қилинишича, кейинроқ хавфсизликни кучайтириш зарурлиги ҳақидаги огоҳлантиришни барча йирик аэропортлар олган.
Мавзуга оид
16:17 / 31.01.2026
Германияда ишсизлар сони уч миллиондан ошди
11:51 / 31.01.2026
Германияда жамоат транспортида иш ташлашлар кутилмоқда
15:26 / 29.01.2026
Германия Украинага 33 та мобил иссиқлик электр станцияси юборади
13:55 / 29.01.2026