Жамият | 15:52 / 20.12.2018
13942
1 дақиқада ўқилади

Муқаддам судланган шахс йирик ўғриликни содир этди

Иллюстратив фото

Шу йил 1 август куни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида Мевазор маҳалласида яшовчи Ш.Ч. (аёл) ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

У шу йил 29 июль куни номаълум шахс уйига кириб, хонасидан 12 млн сўм пули, 900 АҚШ доллари ва 4 турдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Наврўз маҳалласида яшовчи,  муқаддам судланган А.А. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган. 

Тергов давом этмоқда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид