Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путинга «Газпром» раҳбарларининг пулдор фарзандлари устидан шикоят қилишди
Фото: Екатерина Кузьмина / РБК
Россия президенти Владимир Путинга «Газпром» топ-менежерларининг фарзандлари компания маблағларини қандай сарфлашаётгани ва шўъба корхоналарда раҳбарлик лавозимларини эгаллаб олганликлари устидан шикоят қилишди. Бу Путиннинг анъанавий матбуот анжуманида содир бўлди.
«Газ монополияси муаммолари ва бу муаммолар ортидан аҳоли жабрланаётган бир пайтда компания бошқаруви раҳбарларининг фарзандлари шўъба корхоналарда топ-менежерлик лавозимларини эгаллашдан уялишмаяпти. Бунинг устига, улар интернетга қимматбаҳо автомобиллар суратларини жойлаштиришдан, Италияда футбол томоша қилиш учун бизнес-жетларда парвоз қилишдан уялишмаяпти. Бунга нима дейсиз, Владимир Владимирович?» деб сўради 47news.ru нашри журналисти Виктор Смирнов.
«Харажатларни, супержетлардаги парвозларни доим кузатиб туриш ва улар нима қилишгани, қандай футбол томоша қилишгани кўриб туриш керак. "Газпром" хориждаги футбол клубларига ҳомийлик қилади, масалан, Германияда «Шальке-04»ни. Нима учун ҳомийлик қилади? Чунки у ерда, Германияда фаол иш олиб боради. Италияда ҳам ишлайди», деб жавоб қайтарди Путин.
Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, бундай харажатлар давлат томонидан назорат қилиниши лозим.
«Ҳамма нарса соғлом фикр доирасида бўлгани маъқул ва буни диққат билан кузатиб туриш даркор. Бунга эътибор қаратганингиз тўғри. Улар қаерга ва нимада парвоз қилишаётганини кўриб чиқаман», деди Россия раҳбари.
Мавзуга оид
21:08 / 22.05.2026
Bloomberg: Путин урушни йил охиригача якунламоқчи, аммо ўз шартлари асосида
20:22 / 22.05.2026
Путиннинг рейтинги пасайишда давом этмоқда
17:04 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев телефон орқали Владимир Путин билан мулоқот қилди
14:15 / 21.05.2026