АҚШ Конгресси «Трамп девори»га олти миллиард доллар сарфлашга қарор қилди
АҚШ Конгрессининг вакиллар палатаси Мексика билан чегарада девор қуриш учун 5,7 миллиард доллар ажратилишини маъқуллади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Резолюцияни 217 нафар конгрессмен қўллаб-қувватлади, 185 нафари қарши овоз берди. Энди қонун лойиҳасини АҚШ Сенати кўриб чиқиши керак, ундан сўнг ҳужжат имзолаш учун президент Дональд Трампга юборилади.
АҚШ Демократик партияси аъзолари девор қурилишига қарши чиқишмоқда ва қонун лойиҳасини блоклаш учун Сенатда етарлича овозга эга эканликларини билдиришмоқда. Ўз навбатида, Трампнинг маълум қилишича, агар ҳужжатда девор қурилишига харажатлар назарда тутилмаса, уни имзолашдан бош тортади.
Июль ойида Трамп АҚШ ҳукумати ишини тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди. Ўшанда бу агар демократлар девор қурилишини ўз ичига оладиган, чегарани қўриқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашмаса, юз бериши айтилганди.
АҚШ ва Мексика чегарасида девор қуриш Трамп сайловолди кампаниясидаги ваъдалардан бири эди. 2017 йилнинг январида президент этиб сайланганидан кейин, у иккита фармонни имзолади: девор қурилишини назарда тутувчи, давлат чегарасини қўриқлаш ҳақида ва иммиграция тўғрисида. Август ойи бошида Америка етакчиси деворнинг катта қисмини қуриш ҳақида топшириқ бергани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Мексика билан чегарада «бадиий безак қилинган» деворни ваъда қилганди.
Мавзуга оид
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024