Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Латвия КГБ архивларини эълон қилди
Фото: Scanpix
Латвия расмийлари Миллий архив сайтида СССР Давлат хавфсизлик қўмитаси ходимларининг маълумотларини эълон қилди. Жами 10 мингдан ортиқ сканер қилинган ҳужжат жойлаштирилди.
Жойлаштирилган материаллар орасида - КГБ ходимларининг телефон дафтари, агентлар картотекалари, норматив ҳужжатлар, Аксилразведка луғати, йиғилишлар ҳисоботлари ва йўриқномалар.
Рига КГБ архивларини эълон қилиши ҳақида октябрь ойида хабар берилганди. Бу қарорни Латвия сейми қабул қилди. «КГБ ҳужжатлари эълон қилиниши тоталитаризм такрорланишининг олдини олиш, инсониятга қарши жиноятлар, геноцид ва ҳарбий жиноятларни қоралаш, шунингдек, демократик давлат ва жамиятни ривожлантиришга ёрдам бериш учун мўлжалланган», - дея аниқлик киритишди парламентда.
2019 йил 1 майдан расмийлар бошқа ҳужжатларни ҳам эълон қилишни режалаштирмоқда. КГБ агентларининг шахсий ва иш ҳужжатларини рўйхатга олиш журналлари, муваффақиятсиз ёллашга оид материаллар, шунингдек, КГБ оператив ишлари жойлаштирилади.
Мавзуга оид
14:52 / 28.02.2026
Немцовнинг ўлдирилганига 11 йил: ЕИ жиноят ҳақида эслатди
11:39 / 02.02.2026
Латвия Ўзбекистонда ҳайдовчиларни тайёрлаш марказлари очиш ниятини билдирди
16:55 / 21.01.2026
Американинг СССР бўйича бош контрразведкачиси нега руслар томонга ўтиб кетганди?
14:24 / 06.01.2026