Жаҳон | 08:52 / 22.12.2018
21388
2 дақиқада ўқилади

АҚШ разведкаси 2018 йилги сайловларга уч давлатнинг аралашуви ҳақида маълум қилди

Фото: EPA

АҚШ Миллий разведка хизмати директори Дэниел Коутс бу йилги Америка сайловларига Россия, Хитой ва Эроннинг аралашуви ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Қайд этилишича, сайловларга аралашувлар тўғрисидаги ҳисобот АҚШ бош прокурори ва Ички хавфсизлик вазирлигига топширилган. Агар разведка томонидан қилинган хулосалар тўғри бўлиб чиқса, Америка қонунчилигига мувофиқ ушбу мамлакатларга қарши санкциялар автоматик тарзда жорий этилади.

«Россия ва бошқа мамлакатлар, жумладан, Хитой ҳамда Эрон ўз стратегик манфаатларини илгари суриш учун Қўшма Штатларга қарши йўналтирилган таъсир ўтказиш ва тарғибот бўйича амалиётларни амалга оширган», - дейилади ҳужжатда.

Аниқлик киритилишича, ушбу таъсир бўйича ҳеч қандай хулосалар қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда «Россия аралашуви» ҳақида янги ҳисобот тайёрлангани хабар берилганди.

Ушбу ҳужжат натижалари ижтимоий тармоқлардаги миллионлаб хабарлар ва постларнинг «энг батафсил таҳлили»га асосланган.

Таъкидланишича, ҳисоботда Россия Дональд Трамп АҚШ президенти этиб сайланишига ёрдам бериш мақсадида барча асосий ижтимоий медиа-платформалардан «фойдалангани» айтилади.

Мавзуга оид