Жаҳон | 12:00 / 22.12.2018
20656
1 дақиқада ўқилади

Bloomberg: Трампнинг янги қарори фожиали қадамга айланиши мумкин

Фото: Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трамп Федерал захира тизими раҳбари Жером Пауэллни истеъфога чиқариш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар қилди.

Агентлик манбалари сўзига кўра, идора асосий фоиз ставкасини кўтарганидан сўнг, Қўшма Штатлар президентининг ФЗТ раҳбаридан ҳафсаласи пир бўлган.

Шу билан бирга, нашр маълумотларига кўра, Трампнинг маслаҳатчилари у Пауэллга қарши чиқиши мумкин эканига ишонмаяпти. Уларнинг умид билдиришича, президент байрамлар пайтида ўз қароридан қайтади. Маслаҳатчилар тахминича, ФЗТ раҳбарининг ишдан бўшатилиши «фожиали қадам» бўлади.

Аввалроқ, Жером Пауэлл Буюк Британиянинг Европа иттифоқидан чиқиши Америка иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида гапирганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал АҚШ ҳукумати ишни қисман тўхтатгани, Трамп бунга изоҳ бергани хабар қилинганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид