Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ федерал резерв асосий ставкани пасайтирди, аммо стагфляция хавфлари кучаймоқда
АҚШ Федерал резерв тизими асосий ставкани чорак пунктга пасайтириш қарорини қабул қилди. Бу қарор президент Доналд Трамп маъмуриятининг узоқ давом этган босимидан кейин қабул қилинди. Шу билан бирга, инфляция ва меҳнат бозоридаги сустлашув фонида иқтисодчилар стагфляция хавфи ортаётганини таъкидламоқда.
Фото: MDart10 / Shutterstock
АҚШ Федерал захира тизими (FED) 17 сентябр куни асосий фоиз ставкасини чорак пунктга пасайтириб, 4,00-4,25 фоиз диапазонига туширди. Бу 2024 йил декабридан бери биринчи марта бўлаётган ставка пасайишидир.
Август ойида истеъмол нархлари сўнгги етти ой ичида энг кескин ўсишни қайд этди. Уй-жой ва озиқ-овқат нархларининг ошиши инфляцияни январдан бери энг юқори даражага олиб чиқди.
“Бу 1970 йиллардаги стагфляциядан йироқ, бироқ акциялар ва облигациялардан олинадиган даромадларга нисбатан янада консерватив қарашни талаб қилади”, - деди Reuters’га Мичаел Росен, Angeles Investments бош инвестиция директори.
Трампнинг яқинда тайинланган иқтисодий маслаҳатчиси ва FED Бошқарувчилар кенгаши аъзоси Степҳен Миран қарорга қарши ягона овоз берди. У ставкани чорак пункт эмас, балки ярим пунктга пасайтиришни таклиф қилган.
“Бозор келган маълумотларнинг барчасини ҳазм қилишда қийналди. FED қарор қабул қилиш жараёнига оид аниқ йўналиш бермади”, - деди Жош Ҳирт, Vanguard компаниясининг катта иқтисодчиси.
Унинг фикрича, қўмита аъзолари ўртасидаги катта келишмовчилик ноаниқликни янада кучайтириб, молия бозорларида кескин ўзгарувчанликни юзага чиқариши мумкин.
Таҳлилчилар фикрича, асосий ставка пасайиши натижасида уй-жой кредитлари ва ипотека фоизларида пасайиш бошланиши мумкин, аммо бу аста-секин бўлиши эҳтимоли юқори.
Озиқ-овқат ва уй-жой хизматларининг нархи ҳали ҳам ошмоқда; умумий инфляция маълум даражада барқарорроқ, лекин идеал даражада эмас.
Ишсизлик ошиши эҳтимоли мавжуд, чунки иш ўринлари яратилиши сезиларли даражада сусайган. Бозорлар федерал резервнинг кейинги учрашувларида асосий ставка янада пасайтирилишига тайёрланмоқда, айниқса октябр ва декабрда.
Мавзуга оид
22:54 / 24.12.2025
Россия Украина бўйича 20 банддан иборат тинчлик режасини рад этди
15:25 / 24.12.2025
1 январдан АҚШ фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунга визасиз кириши мумкин бўлади
09:40 / 24.12.2025
АҚШ иқтисодиёти 4,3 фоизга ўсиб, прогнозлардан ошди
21:50 / 23.12.2025