Трампнинг махсус вакили лавозимини тарк этди
АҚШнинг ИШИДга қарши кураш бўйича коалициядаги махсус вакили Бретт Макгерк Америка қўшинларининг Суриядан олиб чиқиб кетилиши боис лавозимини муддатидан олдин тарк этди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб CBS News хабар берди.
Хабарда айтилишича, Макгерк лавозимини 2019 йил февралида тарк этишни мўлжаллаганди, аммо АҚШ президенти Дональд Трампнинг қароридан сўнг фикрини ўзгартирган.
«У давлат котиби Майк Помпеони президент Трампнинг Суриядан ҳарбийларни олиб чиқиб кетиш ҳақидаги кутилмаган қарори билан келиша олмагани боис лавозимдан кетишини тезлаштириши ҳақида хабардор қилди», дейилади хабарда.
Хабар қилинишича, Макгерк лавозимида 31 декабргача қолади.
Эслатиб ўтамиз, 19 декабрь куни АҚШ Суриядан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишни бошлагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
23:13 / 20.08.2024
Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонса Илон Маскка Оқ уйдан лавозим таклиф қилади
21:54 / 04.08.2024
Трамп Путинни маҳбуслар алмашинуви билан табриклади
10:28 / 27.08.2021