Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2019 йилда Ўзбекистон 7,83 млрд долларлик инвестицияларни ўзлаштиради
Ўзбекистон 2019 йилда соҳага оид инвестиция лойиҳалари доирасида салкам 7,83 миллиард доллар миқдоридаги инвестициялар ўзлаштиришни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Ҳужжатга кўра, 2019 йилда корхоналар инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун 1,5 млрд доллар йўналтиради. Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (ЎТТЖ) 2019 йилда 927,9 млн доллар ажратади.
Ўзбекистон 2019 йилда 2,31 млрд долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва давлат кафолати остида 2,68 млрд долларлик кредитларни ўзлаштириш ниятида. Тижорат банклари кредитлари ҳажми 401,5 млн доллардан ошади.
2019 йилда 4,15 миллиард доллар маблағлар янги объектларни қуриш, 1,45 миллиард доллар - модернизация ва реконструкция қилишга йўналтирилади.
Нефть-газ саноатида 2019 йилда 1,93 млрд долларлик инвестициялар ўзлаштирилади, энергетика соҳасида - 715,2 млн доллар, «Навоий КМК» - 526,1 млн доллар, «Олмалиқ КМК» - 184,6 млн доллар, кимё саноати - 457,1 млн доллар, «Ўзметкомбинат» - 117 млн доллар.
Дастур доирасида лойиҳаларнинг умумий қиймати 56,02 млрд долларни ташкил этади. 2019 йил 1 январь ҳолатига кутилаётган қолдиқ 35,66 млрд долларни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2019 йилда 112 трлн 251 млрд сўмлик капитал киритилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:59 / 20.06.2026
Ўзбекистон фуқароларининг хориждаги компаниялар акцияларини сотиб олиши осонлашади
21:24 / 17.06.2026
Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда - Саида Мирзиёева
20:58 / 16.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ компаниялари вакиллари билан учрашди
18:04 / 16.06.2026