Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезиядаги цунами оқибатлари. Фоторепортаж
Индонезия қирғоқларига 22 декабрь куни цунами ёпирилди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг сони 200дан ошди, 800дан ортиқ киши жабрланди.
Тахминларга кўра, цунамига Кракатау вулқонининг отилишидан сўнг юз берган сув ости кўчкиси сабаб бўлган. Жуда баланд тўлқин Ява ҳамда Суматра оролларини ажратиб турадиган Зонд бўғозида юзага келди.
Панденгланг, Жанубий Лампунг ва Серанг округлари табиий офатдан энг кўп зарар кўрди.
Қирғоқ бўйида жойлашган юзлаб уйлар йўқ бўлиб кетди. Австралия ва Малайзия Жакартага табиий офат оқибатларини бартараф этишда ёрдам таклиф қилди. Рим папаси Франциск ҳам жабрланувчиларни қўллаб-қувватлашга чақирди.
Расмийлар қирғоқолди туманларига етказилган моддий зарарни баҳолашда давом этмоқда.
Индонезия ҳукумати такрорий тўлқинлар хавфи ҳақида огоҳлантирди. Кракатаунинг отилиши ҳамон давом этяпти.
Жабр кўрган туманларда, Jakarta Post’нинг ёзишича, мобил алоқа чекланган, коммуникациялар бузилган.
Пандегланга провинциясида, маҳаллий расмийлар маълумотига кўра, 400та турар-жой биноси ва тўққизта меҳмонхона вайрон бўлди ҳамда жиддий зарар кўрди. Ҳудудни тозалаш учун оғир техника жалб этилмоқда.
Минтақада такрорий цунами хавфи Индонезияда цунамидан эрта огоҳлантириш тизими мавжуд эмаслиги туфайли янада кучаймоқда. Кракатау вулқони атрофидаги сейсмометрларга зилзила давомида зарар етди.
23 декабрь куни Панденгланг провинциясида яна цунами ҳақида огоҳлантирувчи сиреналар янгради, бу маҳаллий аҳолида ваҳима уйғотди. Бироқ, тезкор хизматлар бу тизимнинг нотўғри ишлаши натижаси, деб аташди.
Сўнгги маълумотларга кўра, 222 киши цунами қурбонига айланди, яна 843 киши жабрланди, 28 киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Индонезия қирғоқларида юз берган кучли цунами оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан мамлакат президенти Жоко Видодога ва Индонезия халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Мавзуга оид
08:02 / 11.04.2026
Космосдан тарихий кузатув: цунами пайдо бўлиши илк бор муҳрланди
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026