Жаҳон | 19:32 / 24.12.2018
6578
1 дақиқада ўқилади

Индонезиядаги цунами қурбонлари сони 373 нафарга етди

Фото: AFP

Индонезияда юз берган цунами оқибатида ҳалок бўлганлар сони 373 нафарга етди. 1,4 мингдан кўпроқ одам жароҳат олган. 

Аввалроқ 334 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган. 

Цунами Зонд бўғози соҳилларига 22 декабрда ёпирилган. Қутқарув-қидирув ишлари давом этмоқда. 

Индонезиянинг мутасадди идоралари цунамига Анак-Кракатау вулқонининг фаоллашиши оқибатида юз берган сув ости кўчкиси олиб келган бўлиши мумкинлигини айтишмоқда. Мамлакатда сув ости кўчкилари ёки денгиздаги вулқонлар оқибатида вужудга келган цунамидан огоҳлантириш тизими йўқ.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид